• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қандай ўзгарди? — Дарё Янгиликлари


Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Фото: Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 19,8 фоиз, сариқ пиёзники 10,3 фоиз, қизил сабзиники 3,4 фоиз, тухумники 2,1 фоиз, бананники 0,9 фоиз, кунгабоқар ёғиники 0,6 фоиз пасайган. 

7 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, помидор нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

8 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — буғдой уни, гуруч, макарон, оқбош карам, олма, товуқ гўшти (филе), сут ва шакар.

Ушбу таҳлил 2025 йилнинг 6 февраль — 13 март кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилган.

Февраль ойида картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайганди. Шунингдек, оқбош карам нархида энг катта ўсиш қайд этилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *