• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп маъмурияти айрим мамлакат фуқароларига виза беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда — Reuters


Трамп маъмурияти санкцияларнинг бир қисми сифатида ўнлаб мамлакат фуқаролари учун АҚШга виза олиш чекловлари жорий этишни кўриб чиқмоқда. Рўйхатда жами 41 та давлат учта алоҳида гуруҳга бўлинган ҳолда кўрсатилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Politico.eu

Биринчи гуруҳга кирувчи 10 та давлат, жумладан, Афғонистон, Эрон, Сурия, Куба ва Шимолий Корея каби мамлакатлар фуқаролари учун визалар берилиши тўлиқ тўхтатилиши мумкин.

Иккинчи гуруҳга кирувчи бешта мамлакат — Эритрея, Гаити, Лаос, Мьянма ва Жанубий Судан — баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда, сайёҳлик ва талаба визалари, шунингдек, бошқа иммиграцион визаларга таъсир қиладиган қисман чекловларга дуч келиши мумкин.

Учинчи гуруҳда Беларусь, Покистон ва Туркманистон каби жами 26 та давлат мавжуд бўлиб, агар уларнинг ҳукуматлари “60 кун ичида камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрмаса”, АҚШ визасини беришни қисман тўхтатиш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлиги таъкидланган.

Аноним АҚШ расмийси рўйхатда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини ва у ҳали маъмурият, жумладан, АҚШ давлат котиби Марко Рубио томонидан тасдиқланмаганлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, Трамп 2025 йилнинг 20 январида миллий хавфсизликка таҳдидларни аниқлаш мақсадида АҚШга кирмоқчи бўлган барча чет элликлар учун хавфсизлик текширувини кучайтириш тўғрисида фармон имзолаган. Ушбу фармонда 21 мартгача “текширув ва саралаш маълумотлари етарсиз бўлган” давлат фуқаролари учун виза беришни тўхтатиш масаласи жой олган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *