• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Манчестер Сити» дуранг ўйнади, Ҳусанов ҳисобига автогол ёзилди


Англия премер-лигасининг 29-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон» билан дуранг ўйнади.

Гарчи «Брайтон» дарвозасига иккита гол киритишган бўлса-да, «шаҳарликлар»нинг ўйини қовушмади, уларнинг ҳар бир голига меҳмонлар жавоб қайтара олишди ва ҳатто ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди.

Иккинчи таймнинг 48-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига автогол ёзилди: рақиб футболчисининг зарбаси унга тегиб дарвоза тўрига бориб тушди.

АПЛ. 29-тур. 15 март

Манчестер Сити – Брайтон 2:2:

Голлар: Эрлинг Ҳоланн (11, пен.), Омар Мармуш (39) — Первис Эступинян (21), Абдуқодир Ҳусанов (48, автогол).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *