2020 йилнинг 16 март куни Ўзбекистонда карантин эълон қилинди. Ҳамма уйга қамалиб, онлайн ҳаётга ўргана бошлади ўшанда. Орадан бир пасда шунча вақт ўтди, коронавируснинг яна бир қанча турлари тарқалишга ҳам улгурди.
Хўш, одамлар у даврларни қандай эслайди? Карантиндан қандай сабоқ олди? Агар яна шундай ҳолат такрорланса, нималарга тайёр бўлиш керак? «Dunyouzbeklari.Com» шу каби саволлар билан пойтахт аҳолисига юзланди.
Айримлар ўша даврни кўчага чиқолмаслик, сайр қилолмаслик ва дўстлари билан учрашолмагани билан эсласа, баъзилар ниқоб тақиш ва гигиенага қатъий амал қилишни уқтиргани билан хотирлади. Респондентлар орасида пандемия вақтида яқинларини йўқотганлар ҳам бор.
Жавоблар билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: