Трамп маъмурияти янги тақиқнинг бир қисми сифатида ўнлаб мамлакатлар фуқаролари учун саёҳатларга кенг қамровли чекловлар жорий этишни кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ва The New York Times. Аммо улар келтирган рўйхатлар фарқли.

Анонимлик шарти билан маълумот берган АҚШ расмийси рўйхатда ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ва у ҳали маъмурият, жумладан, АҚШ давлат котиби Марко Рубио томонидан тасдиқланмаганидан огоҳлантирди, деб ёзди Reuters.

Нашрнинг рўйхатида жами 41 та давлат учта алоҳида гуруҳга бўлинган ҳолда кўрсатилган.

Визанинг тўлиқ тўхтатилиши:

  1. Афғонистон
  2. Куба
  3. Эрон
  4. Ливия
  5. Шимолий Корея
  6. Сомали
  7. Судан
  8. Сурия
  9. Венесуэла
  10. Яман

Визанинг қисман тўхтатилиши (турист, талаба ва бошқа баъзи визаларга тааллуқли):

  1. Эритрея
  2. Гаити
  3. Лаос
  4. Мьянма
  5. Жанубий Судан

Камчиликларни бартараф этмаса, қисман тўхтатиб туриш тавсия этилган мамлакатлар:

  1. Ангола
  2. Антигуа ва Барбуда
  3. Беларусь
  4. Бенин
  5. Бутан
  6. Буркина-Фасо
  7. Кабо-Верде
  8. Камбоджа
  9. Камерун
  10. Чад
  11. Конго Демократик Республикаси
  12. Доминика
  13. Экваториал Гвинея
  14. Гамбия
  15. Либерия
  16. Малави
  17. Мавритания
  18. Покистон
  19. Конго Республикаси
  20. Сент-Китс ва Невис
  21. Сент-Люсия
  22. Сан-Томе ва Принципи
  23. Сиэрра-Леоне
  24. Шарқий Тимор
  25. Туркманистон
  26. Вануату.

The New York Times нашрига кўра, саёҳат тақиқи лойиҳаси рўйхатида 43 та мамлакат таклиф қилинмоқда. Ўхшаш томони, бу рўйхат ҳам уч қисмга бўлинади.

Манба: The New York TimesМанба: The New York Times

Таклиф лойиҳасига, жумладан, саёҳат чекланадиган, аммо бутунлай тўхтатиб қўйилмайдиган 10 та давлатнинг «тўқ сариқ» рўйхати ҳам киритилган. Улар орасида Россияни ҳам кўриш мумкин. Бундай ҳолларда, бадавлат ишбилармонларга кириш рухсати берилиши мумкин, бироқ иммиграция ёки сайёҳлик визаси билан келаётганларга рухсат берилмайди.