• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди (фото)


Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган қуш бозорида табиатдан ноқонуний равишда тутилган ёввойи қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний сотилиши аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги

Маълум қилинишича, 1168 дона қуш (935 дона чумчуқсимонлар оиласига, 33 дона майнасимонлар оиласига, 200 дона тўрғайсимонлар оиласига ва 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб), шунингдек, 35 дона чўл тошбақаси ноқонуний сотилаётганлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди. 

Фото: Экология вазирлиги

Қушлар ўзлари учун яшашга қулай муҳитга қўйиб юборилди.

Фото: Экология вазирлиги

Шунингдек, чўл тошбақалари вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига, 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қуш эса вақтинча Ёввойи қушларни ҳимоя қилиш жамиятига топширилди.

Фото: Экология вазирлиги

“Жониворлар тиббий назорат ва парваришдан сўнг табиатга қўйиб юборилади”, дейилади хабарда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *