Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.
Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг феврал ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлилида қайд этилди.
Маълум қилинишича, пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024 йилнинг ноябр ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.
2025 йилнинг феврал ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябр ойидан бери сезиларли арзонлади:
- 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрида $331);
- 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрида $414);
- 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрида $494);
- 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрида $623).
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали – $366, 3 хонали – $415, 4 хонали — $423);
- Олмазор тумани (1 хонали – $288, 2 хонали – $351, 3 хонали – $417, 4 хонали – $488).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $347, 2 хонали – $462, 3 хонали – $568, 4 хонали – $694);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $383, 2 хонали – $511, 3 хонали – $646, 4 хонали – $675).
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябр ойига нисбатан қуйидагича ўзгарди:
- 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрида $422);
- 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрида $600);
- 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрида $834);
- 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрида $1118).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $323, 2 хонали – $417, 3 хонали – $517, 4 хонали – $639);
- Учтепа тумани (1 хонали – $377, 2 хонали – $436, 3 хонали – $560, 4 хонали – $586).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – $485, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1051, 4 хонали – $1344);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $515, 2 хонали – $748, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1462).