• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АПЛ. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон” билан дуранг ўйнади


Футбол бўйича Англия чемпионати 29-туридан ўрин олган учрашувлар доирасидаги “Манчестер Сити” – “Брайтон” баҳси 15 март, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Учрашув майдон эгалари фаоллиги билан бошланди. 11-дақиқада Эрлинг Ҳоланд ҳисобни пенальтидан очди. Шундан сўнг меҳмонлар ҳам қатор вазиятлар яратишга интилди. Бу 21-дақиқага келиб самара берди.

Эступинаннинг жарима зарбасидан йўллаган аниқ зарбаси мувозанатни тиклади. Орадан 18 дақиқа ўтиб – 39-дақиқада Мармуш узоқ масофадан зарба бериб, гол урди.

Иккинчи бўлим аввалида эса ўзбек футбол мухлислари учун манзур келмаган ҳолат юз берди. Абдуқодир Ҳусанов жамоаси дарвозасига кетаётган тўпга тегиниб кетди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. Ўзбекистонлик ҳимоячига автогол ёзилди.

Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Шундай қилиб, Гвардиола шогирдлари 48 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ

29-тур баҳси

15 март, шанба

“Манчестер Сити” — “Брайтон” 2:2

Голлар: 1:0 — Эрлинг Ҳоланд (11), 1:1 — Эступинан (21), 2:1 – Мармуш (39), 2:2 – Абдуқодир Ҳусанов (автогол, 48).

“Манчестер Сити”: 18.Штефан Ортега, 3.Рубен Диаш, 24.Йошко Гвардиол, 45.Абдуқодир Ҳусанов, 82.Рико Льюис, 14.Нико Гонсалес, 19.Илкай Гюндоган, 26.Савинё (20.Бернарду Сильва, 58) (47.Фил Фоден, 76), 7.Омар Мармуш (17.Кевин Де Брюйне, 86), 11.Жереми Доку, 9.Эрлинг Холанд.

Захира: 33.Скотт Карсон, 8.Матео Ковачич, 10.Жек Грилиш, 22.Vitoр Рейс, 27.Матеус Нуньес, 87.Жеймс Макати.

“Брайтон”: 1.Барт Вербрюгген, 4.Адам Уэбстер, 29.Жан Пол ван Хекке, 30.Первис Эступинян, 14.Жоржинио Руттер (18.Дэнни Уэлбек, 75), 20.Карлос Балеба (27.Матс Виффер, 87), 25.Диего Гомез (26.Ясин Аяри, 75), 41.Жек Хиншелвуд, 17.Янкуба Минте (11.Симон Адингра, 83), 22.Каору Митома (8.Брайан Груда, 83), 9.Жоао Педро.

Захира: 39.Карл Рушворт, 16.Эйран Кашин, 53.Жейкоб Slateр, 57.Жо Найт.

Огоҳлантиришлар: Савинё 15, Доку 62 — Ж.Педро 10, К.Митома 19, К.Балеба 26, М.Виффер 89



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *