• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қурилиш вазирлиги ҳузурида «Иссиқликтаъминоти» компанияси ташкил этилади


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Иссиқликтаъминоти» АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.

2025 йил 1 июндан:

  • молиялаштириш манбаларидан қатъи назар қурилишда техник шартлар олиниши талаб қилинадиган бино-иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида биноларнинг ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни мажбурий ўрнатиш талаби киритилади;
  • кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади;
  • марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *