Республика тез тиббий ёрдам маркази матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида тез тиббий ёрдам машинаси ўтин ташиётгани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 13 март куни Қўқон шаҳри 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўзбошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатланган.

Шундан сўнг поликлиникада ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳри тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилган ва унда ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Поликлиника бош шифокори Ф.М.га ўз хизмат вазифасига масъулияцизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун ҳайфсан интизомий жазоси берилган.