• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

DeepSeek ходимларига Хитойдан чиқиш чекланди — ОАВ — Дарё Янгиликлари


DeepSeek сунъий интеллект стартапи машҳурлигининг кескин ўсиши Хитой расмийларининг эътиборини тортди. Улар технологиянинг сизиб чиқишидан қўрқиб, компаниянинг асосий ходимларининг чет элга сафарларига чеклов киритди. Бу ҳақда Тҳе Информатион хабар берди.

Фото: AP Photo

Манбага кўра, назоратHigh-Flyэр бош компанияси орқали амалга оширилади, у баъзи мутахассисларнинг паспортларини расмий рухсатсиз Хитойдан ташқарига чиқишига йўл қўймайди. Бу чоралар Хитой ҳукумати сунъий интеллект соҳаси вакилларига геосиёсий рақобат шароитида миллий хавфсизлик ва технологик сирларни ҳимоя қилиш мақсадида АҚШга сафардан воз кечишни тавсия қилганидан сўнг жорий этилди.

Бундан ташқари, Хитой ҳукумати компаниянинг сармоявий фаолияти устидан назоратни кучайтиргани айтилмоқда. Барча потенциал инвесторлар DeepSeekъга сармоя киритиш имкониятига эга бўлишдан олдин давлат органларининг қатъий текширувидан ўтади.

DeepSeek — Хитойнинг сунъий интеллект, шунингдек, катта тил моделлари оиласига ихтисослашган компанияси. 2024 йил декабрь ойида стартап DeepSeek-В3 моделини чиқарди, унинг асосий афзаллиги ишлаб чиқиш харажатларининг пастлиги бўлди. 2025 йил январь ойида DeepSeek компанияси янада такомиллашган модел — DeepSeek-Р1 ни тақдим этди, бу эса DeepSeekни тезда бутун дунёга машҳур қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *