• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда қирувчи самолёт қулаб тушди (видео) — Дарё Янгиликлари


Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг J-15 қирувчи самолёти 15 март куни ўқув машғулотлари пайтида қулаб тушди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, авиатехника Хайнан провинциясидаги очиқ майдонга қулаб тушган. Учувчи эса катапульта қилишга муваффақ бўлган ва омон қолган. Ҳалокат сабаблари бўйича тергов бошланган.

Ҳарбий-денгиз кучлари ҳалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни ташкил қилмоқда, дейилади хабарда.

Ҳодиса Жанубий Хитой денгизи ҳудудида содир бўлган, сўнгги йилларда ушбу ҳудуддаги баҳсли рифлар ва ороллар атрофида Хитой ва Филиппин кемалари ўртасида қарама-қаршилик бўлиб ўтган. Февраль ойида Филиппин қирғоқ қўриқлаш хизмати Хитой ҳарбий-денгиз кучлари вертолётининг хавфли манёврларини қоралаган эди.

Хитойнинг J-15 қирувчиси ҳақида нималар маълум?

Хитойнинг Шенянг J-15 палуба қирувчиси кўпинча “Учар акула” деб аталади, у Хитой авиаташувчиларига асосланган. Авиатехника 2013 йилда фойдаланишга топширилган. Шенянг Aircraft Corporation томонидан ишлаб чиқилган J-15 қирувчи самолёти Совет Иттифоқининг Су-33 самолёти асосида яратилган. 2000 йиллар бошида Хитой Украинада прототипни сотиб олган. 2022 йилги маълумотларга кўра, J-15 самолёти бирлигининг нархи камида 61 миллион долларни ташкил этади,

J-15 асл келиб чиқишидан қатъи назар, такомиллаштирилган авионика, радар тизимлари ва қуроллар билан янгиланган бўлиб, бу уни кўп мақсадли қирувчи самолётга айлантиради.

Иккита WС-10 двигатели билан жиҳозланган авиатехника 1500 километрга яқин жанговар радиусга ва 6,5 тоннадан ортиқ юк кўтариш қобилиятига эга. У ҳаво-ҳаво, ҳаво-ер ва кемага қарши ракеталар комбинациясини таший олади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *