• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Уч ой очиқ денгизда қолиб кетган перулик балиқчи қутқарилди — Дарё Янгиликлари


Балиқ овлаш пайтида йўқолиб қолган 61 ёшли перулик балиқчи уч ойдан сўнг очиқ денгизда тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Перу 21” нашри хабар бермоқда.

Фото: Facebook

Напа Кастро исмли балиқчини охирги марта 2024 йил 7 декабрда, ўзининг туғилган шаҳри Марконадан балиқчилар қайиғида денгизга чиққанида кўришган. Эркак ўз яқинлари билан алоқада бўлиб турган. Бироқ 10 кундан сўнг Санта-Роса оролидан 65 километр узоқликда бўлганида изсиз ғойиб бўлган. 

Унинг кемасида мажбурий кузатув мосламаси — радиомаёқ бўлмаганлиги сабабли уни топишда бир қанча қийинчиликлар юз берган.

Фото: Facebook

Узоқ изланишлардан сўнг қутқарувчилар уни 11 март куни Перу шимолидаги қирғоқларда сувсизланиш, қуёш уриши ва очлик туфайли оғир аҳволда тушиб қолганида топишган. У сўнгги 15 кунни ичимлик сувисиз ўтказган.

Қутқарилгандан сўнг, Напа Кастро маҳаллий оммавий ахборот воситаларига интервью берган. 

Унинг айтишича, у қайиқда йиғган ёмғир сувини ичиб, ҳашаротлар, қушлар ва тошбақаларни еганлиги сабабли омон қолган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *