• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентдаги «12» барида содир бўлган воқеа юзасидан гумонланаётган Акмал Шукуров қидирувга берилди.


Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентдаги «12» барига кираверишда Борис Авакянни оғир жароҳатлаган Акмал Шукуровга қидирув эълон қилди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати «Dunyouzbeklari.Com»га маълумотни тасдиқлади.

ОАВда унинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди. ИИББ қидирув давом этаётганини, унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганини маълум қилди.

Шунингдек, қўшимча тарзда Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича ҳам жиноий иш очилди. Ушбу модданинг 1-қисмида 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Аввалроқ, унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан иш қўзғатилгани маълум қилинганди.

Асосий жабрланувчи Борис Авакяндан ташқари яна бир киши — Хуршид ҳам тан жароҳати олган. Видеода у оқ футболка ва шим кийган эркак бўлиб, Шукуров уни ҳам урган.

Оқ костюм кийган жабрланган қизга келсак, гумонланувчи уни уриб йиқитиб, сочидан ушлаб олган эди. У суд-тиббий экспертизадан ўтказилади. Экспертиза якунлангач, олинган жароҳатларнинг оғирлик даражаси аниқланади, деб ИИББ аниқлик киритди.

«Dunyouzbeklari.Com» шунингдек, Акмал Бобоқул ўғли Шукуров Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди бўйича (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган) жиноят содир этганликда гумон қилиниб қидирувда бўлганини, аммо кейинчалик қидирувдан чиқарилганини аниқлади.

акмал шукуров, жанжал

Эслатиб ўтамиз, 16 мартга ўтар кечаси «12» (Twelve) бари олдида икки киши — Акмал Шукуров ва унинг таниши Хуршид А. ўртасида жанжал келиб чиққан. ИИББ маълумотларига кўра, улар ўртасида жанжал чиқиб, муштлашувга айланган. Борис Авакян уларни ажратмоқчи бўлган, аммо бошидан икки марта зарба еб, ҳушидан кетган. У «бош суяги жароҳати, ўнг ёноқ терисининг йиртилиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

«Шошилинч 5 соатлик жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, сунъий комага туширилди. Унинг ҳаёти хавф остида турибди! (Унинг иккита ёш фарзанди бор!) Шифокорларнинг тахминлари умидсиз, ўлим ёки ногирон бўлиб қолиш хавфи бор,» — деди гувоҳ.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *