Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март, жума кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ўқувчилар 27 март, пайшанба кунигача таътилда бўлади. Шу тариқа ўқувчилар 7 кун дам олади. IV чорак дарслари эса 28 мартдан бошланади.
Саналар Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланади, дейилади хабарда.