• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

17 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Подполковник Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у ИИВ академиясининг магистратура босқичи тингловчиси эди.


дайжест

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Муллажанов Навоий вилояти прокурори бўлди. У бунга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


дайжест

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади

27−28 май кунлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Танг биринчи маротаба Ўзбекистонга келади. Ташкилот мамлакатнинг интеллектуал фаолият ва инновациялар натижаларини иқтисодиётга жорий этиш механизмларини, брендларни яратиш борасидаги ишларини юқори баҳоламоқда.


дайжест

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга хавф солаётгани йўқ — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов Хитой инвестициялари Ўзбекистонга хавф солаётгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди. «Чет эллик инвесторлар Ўзбекистонда ер сотиб ололмайди, лойиҳаларда иш ўринларининг аксариятини ўзбекистонликлар эгаллайди», — дейди у.


дайжест

2024 йилда Ўзбекистонда уй-жойларнинг реал нархлари ўсиши 1 фоизни ташкил этди — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилда Ўзбекистонда уй-жойларнинг реал нархлари ўсиши 1 фоизни ташкил этганини маълум қилди. Кўрсаткич 2022 йилда 14,6 фоизни, 2023 йилда эса 18,5 фоизни ташкил этган. 2024 йилда эса асосан номинал нарх ўсишидаги пасайиш натижасида кескин тушган.


дайжест

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилади. Улар орасида гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, табиий газ ва бошқа товарлари бор. Мақсад экспорт тартибини ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштириш экани таъкидланган.


дайжест

Тошкент шаҳрида даромад ҳисобига уй-жой сотиб олиш учун 14,9 йил керак бўлмоқда — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Тошкент шаҳрида бир кишининг даромади ҳисобига уй-жой сотиб олиш учун 14,9 йил керак бўлишини маълум қилди. Сўнгги 3 йилда мазкур нарх-даромад кўрсаткичи мамлакат бўйича 11 йилдан 9,9 йилгача пасайган.


дайжест

Ўзбекистон ҳудудлари ва АҚШ штатлари шериклик алоқалари ўрнатади

Ўзбекистон президенти АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди. Иқтисодий ва инвестициявий, жумладан, тоғ-кон, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.


дайжест

Ўзбекистонда 17−23 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи

Ўзбекистонда жорий ҳафта жуда иссиқ ва қуруқ ўтади — ҳафта ўрталарида мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳарорат +30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, дам олиш кунлари Сурхондарё вилоятининг жанубида +35 даражагача иссиқлик кузатилса, шимолда ҳарорат сезиларли пасайиб кетиши мумкин.


дайжест

Тошкентдаги клуб олдида аёлни ҳимоя қилмоқчи бўлган эркак муштлашувдан сўнг комага тушди

Яккасарой туманидаги меҳмонхона олдида содир бўлган муштлашув оқибатида 35 ёшли эркак оғир жароҳат олиб комага тушди. Тармоқларда у аёл кишини ҳимоя қилмоқчи бўлгани, гумонланувчи аввал ҳам бир неча марта жанжал содир қилгани айтилмоқда. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича жиноят иши очилганини билдирди.


дайжест

Тошкентдаги «12» барида содир бўлган воқеа юзасидан гумонланаётган Акмал Шукуров қидирувга берилди.

Тошкентда «12» барида Борис Авакянга оғир тан жароҳати етказганликда гумонланаётган Акмал Шукуров қидирувга берилди. Жиноят иши оғирроқ модда билан тўлдирилди. У аввал ҳам фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган.


дайжест

Ўзбекистонда шахсларни уларнинг розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин

Адлия вазирлиги шахсларни уларнинг розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши белгиланган қонун лойиҳасини жамоатчилик учун эълон қилди. Лойиҳа билан ахборотни махфий тарзда олишга мўлжалланган техника воситаларидан фойдаланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.


дайжест

Тошкентда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тошкентда 72-сонли автобус ҳайдовчиси салон чироқларини ўчирган ҳолда одамлардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳаво жуда илиқ бўлади

Ўзбекистонда пайшанба кунигача ҳаво жуда илик ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +7…+12, кундуз кунлари +22…+25 даража, баъзи жойларда +30 даражагача бўлади.


дайжест

Тошкентда фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўплаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Пойтахтда фуқароларнинг карталаридаги маблағлари ва шахсий маълумотларини қўлга киритиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тадбир давомида 20 га яқин шахс қўлга олиниб, улардан 15 минг кишининг шахсий маълумотлари ва кўплаб пластик карталар ашёвий далил сифатида олинган.


дайжест

Тошкентда Carvon АЁҚШ тармоғи ва КFC ресторани реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Тошкентда ташқи реклама қонунчилигини бузган компанияларга нисбатан жарималар қўллади. Улар орасида Carvon АЁҚШ тармоғи, КFC ресторани ва Stroy Center савдо маркази бор.


дайжест

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Душанба куни эрталаб Тошкент — Бекобод йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва машина қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, Isuzu билан тўқнашган. Жароҳатланганлар ҳам бор.


дайжест

Тошкентда иситиш мавсумини якунлаш тўғрисидаги қарор «тез орада» қабул қилинади

8−14 март кунлари Тошкентда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати +11,6 даражани ташкил этди. Шу муносабат билан ҳокимлик яқин вақт ичида иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида қарор қабул қилади, дея хабар берди Veolia Energy Tashkent.


дайжест

1 майдан тадбиркор аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент қарори билан 2025 йил 1 майдан ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган минг нафар «устоз» тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади.


дайжест

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлганларга қараб туриш хизмати ишга туширилди

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати йўлга қўйилди. Аутсорсинг шартлари асосида хизмат кўрсатишга жалб этилган тадбиркорлик субъекти ҳафтада 5 иш куни давомида кунига камида 8 соат давомийликда хизмат кўрсатади.


дайжест

Тошкентнинг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун 12 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги йўлларни таъмирлаш учун жами 12 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши кутилмоқда. Ҳар бир туманга 1 млрд сўмдан ажратилиб, бу пуллар ободонлаштириш бўлимлари бошқарувига ўтказилади.


дайжест

Энди юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар камайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда юқори рейтингли фермерларга ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайиши кутилмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади. Ернинг 10−20 фоизи чорва учун озуқа экишга чиқарилади.


дайжест

4−5 апрель кунлари биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади

4−5 апрель кунлари биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари, ЕИ, БМТ ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир якунида «Яшил» ривожланишнинг минтақавий концепцияси тақдимоти ўтказилади.


дайжест

«Dunyouzbeklari.Com»нинг йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзусидаги сўровномасида иштирок этинг

«Dunyouzbeklari.Com» Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ўзгаришлар юзасидан муштарийлар фикрини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Сиздан 10 дақиқа вақт ажратиб, унда иштирок этишни ва ўз фикрингизни билдиришингизни сўраймиз.


дайжест

Тошкент вилоятидаги ЙТҲ маълумотлари нотўлиқ бўлиб чиқди: ҳалокат иштирокчиси микроавтобус бўлган

Тошкент вилоятида цементовоз микроавтобус билан тўқнашди, камида уч киши ҳалок бўлди, жароҳатланганлар бор. Вилоят ИИББ хабарида микроавтобусни қайд этмади, қурбонлар сонини ҳам очиқламади. Расмийлар февраль ойида 22 аёл жароҳатланган автобус иштирокидаги ЙТҲ ҳақида ҳам шундай сукут сақлаган эди.


дайжест

Ўзбекистонлик боксчи қизлар жаҳон чемпионатини 4 та медаль билан якунлади

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Сербияда ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Навбаҳор Ҳамидова катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига торнадо оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга мамлакатнинг марказий ва жанубий штатларида рўй берган вайронкор торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жабр кўргани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. Камида 39 киши ҳалок бўлгани маълум.


дайжест

Миграция қонунчилигини бузган 1240 нафар хорижлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

Қозоғистондаги «Мигрант» тезкор-профилактик тадбирида миграция қонунчилигини бузган 10 мингга яқин шахс аниқланди. Судлар 1240 нафар чет элликни чиқариб юборди, уларнинг барчасига Қозоғистонга кириш беш йилга чекланди. Қоидабузарларнинг аксарияти яқин хориж мамлакатларидан, дейилади хабарда.


дайжест

Трамп ва Путин 18 март куни телефон орқали гаплашади

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан 18 март куни телефон орқали суҳбатлашишини маълум қилди. Буни Кремль ҳам тасдиқлади. «Дам олиш кунлари кўп иш қилинди… Биз бу урушга чек қўя оламизми-йўқми, кўрмоқчимиз», — деди Трамп.


дайжест

«Уйда бўлиш ёқимли». Павел Дуров Париждан Дубайга қайтганини тасдиқлади

Telegram асосчиси Павел Дуров Париждан Дубайга қайтиб келганини тасдиқлади, у Францияда ўтган йилнинг августида мессенжерни модерация қилиш билан боғлиқ бир қатор жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган эди. Европа мамлакатида Telegram`га қарши жараён давом этмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *