• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда шахсий маълумотларни тўплаш билан шуғулланган ноқонуний Call-марказ аниқланди



Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида бир гуруҳ шахслар уйлардан бирини ижарага олиб, Call-марказ фаолиятини йўлга қўйган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Улар сохта қўнғироқлар орқали фирибгарлик йўли билан фуқароларни алдаб, мол-мулкларини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келган.

Жиноий гуруҳда икки нафар ташкилотчи ҳамда 20 га яқин операторлар фаолият юритган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ фуқаронинг абонент рақамлари ва шахсга доир маълумотлари, шунингдек, гиёҳванд моддалар, 35 дона уяли алоқа воситаси ҳамда 10 дан ортиқ пластик карталар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-4-моддаси (компьютер ахборотини модификациялаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

Аввалроқ Фарғона вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида халқаро миқёсда жуда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *