15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Olmazor Business City турар жой мажмуасида юқори қаватдан йиқилган бола омон қолмади. Бу ҳақда «Dunyouzbeklari.Com»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Соат тахминан 15:30 атрофида Д.И. (2010 йилда туғилган) Тараққиёт маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан тушиб кетган.
Аниқланишича, ҳудуддаги фуқаро Р.Л. буни кўриб, зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатган ва тиббий ёрдам чақирган. Бола шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этган.
Бош прокуратура ҳолат тафсилотлари текширув ишлари давомида маълум бўлишини билдирди.