• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда 3,2 мингдан ортиқ хонадон газ таъминотидан узилиб қолди


Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги ўрта босимли газ қувурига юк машинасининг шикаст етказиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди.

Натижада Ҳумоюн мавзесидаги 480 та ерли хонадон, «А. Югнакий» МФЙ 30 та кўп қаватли уйлардаги 2800 та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

«Ҳудудгазтаъминот» корхонаси ахборот хизмати хабарига кўра, айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *