• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президентнинг янги қарори жамоатчиликка эълон қилинди


Туркий давлатлар билан рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–108, 18.03.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *