Хоразмнинг учта туманига янги ҳоким тайинланди
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп, Хонқа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Вилоят раҳбари туманларни ривожлантириш борасида йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб, ҳокимларга топшириқлар берди.
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Тошкент шаҳри Адлия бошқармаси бошлиғи Нуъмон Мухаммадиев адлия вазири ўринбосари бўлди. У мазкур лавозимда 6 йил ишлаган ва бўшатилиши расман эълон қилинмаган Худоёр Мелиев ўрнини эгаллади.
Ўзбекистонда Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди. Унга Нозима Давлетова раҳбарлик қилади
Президент қарори билан Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди. Унга ПА масъул ходими Нозима Давлетова раҳбарлик қилади. Кенгаш тизимли муаммоларни ҳал қилиш юзасидан парламентга таклифлар киритиб боради.
Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланади
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланади. Бу Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
Иссиқлик тизимида яшил энергия улуши кўпаймаса, 10 йилда газга талаб 2 карра ошади — президент
Шавкат Мирзиёев иссиқлик тизимида яшил энергия улушини кўпайтириш кераклигини қайд этди. «Иссиқлик тизимида яшил энергия улуши кўпаймаса, 10 йилда газга талаб 2 карра ошади», деди президент. Тизимни тиклаш учун 19 трлн сўм йўналтирилади. Марказлашган иссиқлик таъминоти 37 фоиздан 58 фоизга етади.
Франциянинг Suez компанияси Ўзбекистоннинг икки вилоятида 340 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширади
Франциянинг Suez компанияси Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ичимлик суви таъминоти соҳасида 340 млн евролик учта лойиҳани амалга оширади. Президентнинг сўзларига кўра, компания Сурхондарёнинг тўртта туманидаги сув таъминоти тизимини ўз бошқарувига олади, бу эса сув йўқотишларининг олдини олади.
Тошкентда Марказий Осиё учун Европа сунъий йўлдош интернети дастури бўйича келишувлар имзоланди
ЕИ, Expertise France, ЕИБ ва SES провайдери вакиллари Тошкентда Марказий Осиё учун сунъий йўлдош интернети бўйича келишувни имзолади. Европа комиссари Йозеф Сикеланинг таъкидлашича, Ўзбекистонда минтақавий сунъий йўлдош шлюзи ишга туширилиши мумкин.
Temu Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди — Солиқ қўмитаси
Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатга олинди. Солиқ қўмитасининг аниқлик киритишича, компания билан музокаралар давом этмоқда. «Ушбу жараён якунига етказилиб, унинг фаолияти юзасидан якуний хулоса эълон қилинади», — таъкидлади давлат органи.
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 27 мартга (7 календарь кун) қадар давом этади.
Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар «Ташаббусли бюджет»дан четлатилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичидан четлатилишини маълум қилди. Хусусан, Қува туманидаги 37-мактаб директори овоз йиғиш учун ўқитувчиларнинг маошидан 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилгани аниқланди.
Тошкентда 18 мартдан иситиш мавсуми якунланди
Тошкент шаҳрида 2024−2025 йилги иситиш мавсуми 18 март куни расман якунланиши маълум қилинди. Пойтахт ҳокимлиги суткалик ҳарорат иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келишини қайд этди.
Ўзбекистонда ноқонуний тўсиқлар ўрнатиш ва йўлни тўсиб қўйиш учун жарималар жорий этилади
Сенат ноқонуний тўсиқлар ўрнатган ҳамда йўлни тўсиб қўйган фуқаролар ва мансабдорларга жарима солишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Сенатор Малика Қодирхонова аҳоли турар жойларида тўхташ жойлари тартибсизлиги учун фуқаролар йўлларни тўсиб қўйишга мажбур бўлаётганини таъкидлади.
ДХХ учта ҳудудда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри, Андижон ва Бухоро вилоятларида адвокатлик фирмаси ходимларини пора олаётганда ушлади. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сенат муаммоли кредитларни ундириш тартибини тезлаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Сенат Ўзбекистонда муаммоли кредитларни ундиришни соддалаштирувчи қонунни маъқуллади. Агар қарз мол-мулк қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ёки кечикиш 3 ойдан кам давом этса, кредиторлар гаровни ундира олмайдилар. Ипотека тўловлари 1 йилда кетма-кет 3 ойдан ортиқ кечиктирилганда ундириш мумкин.
Тошкент вилоятида юқори тезликдаги Lexus йўл четида турган Nexia ва пиёдани уриб юборди
Тошкент туманида 20 ёшли Lexus ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган Nexia ва пиёдани уриб юборди. Оқибатда 65 ёшли фуқаро турли жароҳатлар билан шифоҳонага ёткизилди. Ҳайдовчи соатига 180 км тезликда ҳаракатлангани айтилмоқда.
Қатар ўзбекистонликларни савдо соҳасида ишга таклиф қилмоқда
Қатар duty free савдо тармоқларида савдо ёрдамчиси сифатида ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 700−750 доллар атрофида. Номзодлар 21 ёшдан юқори бўлиши, инглиз тилида эркин мулоқот қила олиши ва камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартибига ўзгартириш киритилди
Ҳукумат қарори билан ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, божхона органлари томонидан электрон тизим орқали товарлар божхона чегарасини кесиб ўтгани тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганини тасдиқлаш учун асос бўлади.
Тошкентда ўқувчи қизга куч ишлатган йигит руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туради — ИИББ
Тошкентнинг Яшнобод туманида номаълум шахс мактаб ўқувчисининг қўлидан ушлаб, оғзини ёпмоқчи бўлди. ИИББ маълумотларига кўра, у руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи 18 ёшли йигит бўлган. Воқеа содир бўлган куниёқ у шаҳар руҳий-асаб касалликлари шифохонасига ётқизилган.
Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди
Сенат Ўзбекистон Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқулланди. Кодексда сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солинган.
Сенат шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Сенат маъқуллаган қонун билан шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда. Тиббий кўрик шахс тергов ҳибсхонасига олиб келинган пайтдан эътиборан икки соат ичида тиббий ходим томонидан ўтказилиши керак.
2025 йилда Ўзбекистонда яна 715 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб бориши мумкин
2025 йили Ўзбекистон бўйлаб 1619 км ичимлик суви ва 521 км оқова сув тармоқларини тортиш режалаштирилмоқда. Бу билан 715 минг аҳоли биринчи марта тоза ичимлик суви билан таъминланиши, 135 минг хонадон оқова тармоғига уланиши кутилмоқда.
Давлат харидларида кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича яхлит ва шаффоф тизим яратилади
Ҳукумат қарори билан давлат харидларида кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича низомни тасдиқлади. Ҳужжат корпоратив буюртмачилар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида ихтиёрийлик асосида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва ушбу жараёнда давлат харидларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2024 йилда болалар омбудсманига мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди
2024 йилда болалар омбудсмани номига Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари ҳамда омбудсманлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 1064 та мурожаат келиб тушди. Бу кўрсаткич 2023 йилга қараганда 2,4 баравар ошган.
Андижон аэропорти 20 мартдан фаолиятини тиклайди
Андижон халқаро аэропорти салкам икки йиллик реконструкциядан сўнг 20 мартдан фаолиятини тиклайди. Биринчи рейс Тошкент — Андижон — Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади. Келгусида халқаро рейсларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ситораи Моҳи Хоса. Бухоро амирларининг ёзги қароргоҳидаги ўзгаришлар тарихи
«Ситораи Моҳи Хоса». Бу номни эшитганда кўпчиликнинг кўз олдига ҳовуз бўйидаги айвонли сарой келади; Google ҳам асосан шу иморатни кўрсатади. Аслида, бу тасаввур унча хато эмас, аммо у катта мажмуанинг бир қисми, холос. Бу мажмуа эса уни бориб кўришга арзийди. У чиндан жиддий эътиборга муҳтож.
Фото: «Зар қадрини заргар билар» кўргазмасидан репортаж
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида «Зар қадрини заргар билар» номли кўргазма очилди. Унда 20 га яқин заргар ва уларнинг шогирдлари ишлари намойишга қўйилган. Кўргазма ўтмиш заргарлик анъаналари бугунги кунда қай тарзда намоён бўлаётгани ҳақида маълумот беради.
ХКСда қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда
Америкалик астронавтлар Барри Уилмор ва Сунита Уильямс Халқаро космик станцияни тарк этиб, Ерга қайтмоқда. Кема билан боғлиқ муаммолар туфайли улар Халқаро космик станцияда саккиз кун ўрнига тўққиз ой қолиб кетди.
Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади
Исроил армияси Ғазо секторига қарата оммавий ҳужумларни бошлади. Исроил ҳукумати бу қарорни ҲАМАСнинг гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортгани билан изоҳлади. ҲАМАС назорати остидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида 320 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Европол сунъий интеллектга асосланган жиноятчиликлардан огоҳлантирди
Уюшган жиноий гуруҳлар жабрланувчиларни нишонга олиш учун сунъий интеллектга асосланган фирибгарлик ва тўлов тизимларига кўпроқ мурожаат қилмоқда, дея огоҳлантирди Европол. «СИни инқилобий қиладиган хусусиятлар айни пайтда уни жиноий тармоқлар учун ҳам кучли воситага айлантиряпти», — дейди ташкилот.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!