«Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов АПЛнинг энг қимматлашган футболчилари бешлигига кирди.
Абдуқодирнинг трансфер қийматига 23 млн евро қўшилиб, ҳозирда 35 млн еврони ташкил этмоқда.
Эътиборли томони, топ-10ликдаги футболчиларнинг тўрт нафари «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда ва Ҳусанов уларнинг барчасидан олдинда.
Энг қимматлашган футболчилар (топ-10):
- Палмер («Челси», € 130 (+40) млн)
- Исак («Нюкасл», € 100 (+25) млн)
- Нванери («Арсенал», € 55 (+25) млн)
- Ҳёйсен («Борнмут», € 42 (+24) млн)
- Ҳусанов («Манчестер Сити», € 35 (+23) млн)
- Гонсалес («Манчестер Сити», € 40 (+22) млн)
- Люис-Скелли («Арсенал», € 28 (+18) млн)
- Рейс («Манчестер Сити», € 30 (+16) млн)
- Мармуш («Манчестер Сити», € 75 (+15) млн)
- Гравенберх («Ливерпул», € 70 (+15) млн)