20−25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистондаги олти вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Кўчки хавфи шу ерларда кутилмоқда:

  • Қашқадарё вилоятида: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилоятида: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилоятида: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилоятида: Бахмал ва Зомин туманларида;
  • Тошкент вилоятида: Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилоятида: Поп туманида.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.