• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бугун Россиядаги энг катта ифторлик ўтказилади


Бугун, 19 март куни Қозон шаҳрида Россиядаги энг катта Рамазон ифторлиги ўтказилади. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Камил Самигуллин РИА Новостига маълум қилди.

Унинг айтишича, Россиядаги энг катта ифторлик «Қозон Экспо» майдонида бўлиб ўтади. Унда дин, жамоат, маданият ва давлат арбоблари, жами 13 минг киши қатнашиши кутилмоқда. Тадбирни ўтказишга 800 нафар кўнгилли жалб этилган, уларнинг энг кичиги — 15, энг ёши улуғи — 70 ёшда.

Муфтий аниқлик киритишича, ифторда барча истовчилар қатнашиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *