• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ИИВ тузилмасига ўтказилди


Бош прокуратурада президент маслаҳатчиси Д.Қодиров бошчилигида 18 март куни идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Йиғилишда президентнинг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун ва моҳияти тўлиқ ёритилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқ рақамлар ҳамда мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, жиноятлар оғирлик даражаси ва тоифасига асосан “республика—вилоят—туман” даражаси тамойили асосида сўров, мувофиқлаштириш ва қатъий назорат тизими йўлга қўйилиши таъкидланиб, масъулларга бу борада аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ва 2 мингта штат бирлигини Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўтказилганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганлар билан “Оила — маҳалла — мактаб” тамойили асосида манзилли ишлаш йўналишида аниқ вазифалар белгилаб берилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *