• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” бутунлай ёниб кетди (видео)



Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” бутунлай ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолатга изоҳ берди.

Унда айтилишича, ҳолат 19 март куни соат 21:30 да Шаҳрихон тумани “Дастирхончи” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. 

Ҳозирда кўрилган тезкор чоралар натижасида содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмади.

Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

  • 11 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк ташувчи машина ёниб кетганди.
  • 10 март куни Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида иккита цистерна ёниб кетди.
  • 14 март куни  Нукусда пропан олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *