• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ойда қуёш ботиши илк марта суратга олинди


Firefly Aerospace ва NASA тарихда биринчи марта Ойда қуёш ботиши юқори тиниқликда тасвирланган суратларни тақдим этди.

Ноёб кадрлар ўтган дам олиш кунлари Blue Ghost қурилмаси томонидан олинган. Бу қурилманинг қуёш нури етишмаслиги сабабли ўчиши олдидан бажарган сўнгги иши. Суратларнинг бирида олисдаги Зуҳро (Венера) сайёраси ҳам кўриниб қолган.

Blue Ghost — Ойга тик (вертикал) қўнган илк хусусий зонд бўлиб, зиммасидаги вазифани тўлиқ уддалади. Ой туни чўкканидан сўнг ҳам қурилма беш соат давомида суратлар олиш ва илмий маълумотларни тўплашда давом этган.

Firefly апрел бошида, икки ҳафталик Ой тунлари тугагач, қурилмани яна фаоллаштиришга уриниб кўради. Бироқ экстремал паст ҳароратлардан сўнг Blue Ghost ишлаб кетиши савол остида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *