• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

TBC Bank Ўзбекистонда биринчи бор ҳавони тозалаш хусусиятига эга бўлган деворий тасвирни тақдим этди 


Фойдаланилган бўёқ ҳароратни пасайтиришга ҳам ёрдам беради.

Тошкентнинг Сергели туманида маҳаллий рассом Надежда Риксиева TBC Bank билан ҳамкорликда яратган ноёб деворий расм пайдо бўлди. Ушбу санъат асари шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиш билан бирга, инновацион Airlite бўёқлари ёрдамида ҳавони ҳам тозалайди. Ушбу технология шаҳарлардаги ҳавонинг ифлосланишига қарши курашда энг истиқболли ечимлардан бири сифатида БМТ томонидан тан олинган бўлиб, бир қатор халқаро лойиҳаларда ўз самарадорлигини исботлаган ва эндиликда илк бор Ўзбекистонда қўлланилмоқда. Мурал учун жой тасодифий танланмаган: Сергели тумани — Тошкентнинг энг жадал ривожланаётган, аҳоли зич жойлашган ҳудудларидан бири бўлиб, лойиҳанинг кўплаб инсонларни қамраб олиб, уларни илҳомлантиришига имкон яратади.

Бўёқнинг таъсири худди момақалдироқдан кейин ҳавонинг манфий зарядланган ионлар билан тозаланиши ёки ўсимликларнинг ҳаводаги карбонат ангидридни ютиб, кислород ажратиб чиқарувчи фотосинтез каби табиий жараёнга асосланган. Қуёш нури таъсирида бўёқ ҳаводаги ифлосланган зарралар, яъни азот оксидларини зарарсизлантиради ва худди шундай майдонга эга яшил ҳудуд каби зарарли чиқиндилар даражасини самарали равишда камайтиради. 250 м² лик қоплама кунига 50 та автомобилдан чиқадиган зарарли моддаларни нейтраллай олади.

Нодира Шерматова, TBC Узбекистан маркетинг директори:

“Янги мурал санъат ва технологиянинг уйғунлиги орқали шаҳар муҳитини яхшилашга қаратилган замонавий шаҳарсозлик ёндашувини ифодалайди. Биз нафақат молиявий инновацияларни жорий этишга, балки мижозларимиз яшайдиган шаҳарларнинг барқарор ривожланишига ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, биз санъат ривожига эътибор қаратиб, истеъдодли ўзбекистонлик рассомни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Ушбу лойиҳа корпоратив ижтимоий масъулият тамойилларимизни ва ижобий ўзгаришларга интилишимизни ўзида акс эттиради.”

Мурал тақдимоти билан бирга, TBC Bank аҳолининг атроф-муҳитга онгли муносабатини шакллантиришга илҳомлантирувчи маърифий лойиҳани ҳам бошлади. mural.tbcbank.uz сайтида экологик ташаббусларнинг тақвими жамланган бўлиб, у волонтёрлик ва жамоат ҳаракатларида иштирок этишни истаган барча учун очиқ. Ушбу тақвим дастурида дарахт экиш акциялари, тоза технологиялар бўйича ечимлар ишлаб чиқиш учун хакатон, плоггинг, фототанловлар ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Яқин кунларда @tbcbankuzbekistan Instagram саҳифасида бир марталик пластмасса ва қоғоз чеклардан воз кечиш, батареяларни тўғри утилизация қилиш ва хона ўсимликларини кўпайтириш каби кунлик эко-одатларни шакллантиришга илҳомлантирувчи беш қисмдан иборат челленж старт олиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2025-йил “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинган бир пайтда, бундай лойиҳалар экологик чақириқлар ва уларнинг ечимларига эътиборни янада кучайтиради. TBC Bank келажакда бундай экологик деворий тасвирлар бошқа шаҳарларда ҳам пайдо бўлиши ва экологик маданиятнинг ривожланишига ҳисса қўшишига умид қилади.

Airlite бўёқлари ҳақида маълумот 

Ушбу бўёқ Италия компанияси The Blue Planet томонидан ишлаб чиқарилади. Таркибидаги титан диоксиди ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар (азот оксидлари) билан реакцияга киришиб, уларни хавфсиз нитратларга айлантиради. Азот оксидларининг ҳосил бўлиш манбаларига атмосферада кенг тарқалган антропоген келиб чиқишга эга бўлган иссиқлик электр стансиялари, автомобил ва металлургия саноати чиқиндилари киради.

Бўёқ қуёш нурларининг иссиқлик тарқатувчи компонентларини қайтариб, ортиқча қизиб кетишнинг олдини олади. Бу эса биноларнинг энергия самарадорлигини оширишга ва шаҳарларда “иссиқлик ороли” таъсирини камайтириш орқали ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради.

2007-йилда Airlite бўёқларининг самарадорлигини исботлаш учун компания Рим шаҳридаги энг ифлосланган ҳудудлардан бири — Умберто И туннелини бўёқ билан қоплашни таклиф қилди. Тажриба жараёнида туннелнинг ифлосланиш даражаси тажрибадан аввал ва кейин ўлчаб кўрилди. Бир ой ўтгач, зарарли моддалар миқдори 50% га камайди ва пиёдалар туннелдан фаол фойдалана бошлашди. 2024-йил январ ойида Рим шаҳри ҳокимияти Airlite бўёқлари шаҳар биноларида олиб бориладиган хўжалик ишлари давомида қўлланилиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу технология илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган бўлиб, дунё бўйлаб шаҳар деворий тасвирларидан тортиб, шифохона интерерларигача кенг қўлланилмоқда.

Airlite технологияси 5 та халқаро патент билан ҳимояланган бўлиб, 25 дан ортиқ мукофот ва сертификатларга эга.

2019-йилда БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури Airlite технологиясини ҳаво ифлосланишига қарши курашишда ёрдам берувчи тўртта инновацион технология сафига қўшди.

Airlite расмий сайти:

Контактлар: Ригина Маджитова +998 90 051 11 553

Почта: pr@tbcbank.uz



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *