• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Январь ойида Ўзбекистонга қанча чет эл фуқароси даволаниш мақсадида келгани маълум бўлди


Ўзбекистонга келганлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 30,5 фоизга ошган.

2025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 фоизга ошган.

Январь ойида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган чет эл фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш – 461 277 нафар;
  • хизмат юзасидан –  88 336 нафар;
  • сайёҳлик – 75 392 нафар;
  • тижорат – 41 196 нафар;
  • даволаниш – 8 966 нафар;
  • ўқиш – 3 508 нафарни ташкил этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *