• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кейинги ҳафтада об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда


Республиканинг 9 та вилоятида сел-сувтошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

23–25 март кунлари республика бўйича об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, Ўзбекистонга нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

23–24 март кунлари шамол тезлиги баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин +12…+17 даражагача пасаяди.

Шунингдек, 23–27 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сувтошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчифуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудлардаҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чоралариникўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *