• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Миробод тумани СЕС бошлиғи ходимларини “Ташаббусли бюджет” бўйича овоз йиғишга мажбурлагани айтилди


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Миробод тумани СЕС бошлиғи ўз ходимларини Опен Будгет бўйича овоз йиғиш учун кўчага чиқариб юборган” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд этилишича, Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг ушбу мавсумида СЕС биносини таъмирлаш ишлари, яъни фасад қисми таъмири, дарвозани янгилаш ҳамда бино ҳовлисидаги ер майдонида экилган дарахтлар учун суғориш тизимини ташкиллаштириш учун овоз йиғишда иштирок этмоқда.

Тарқалган аудиода бўлим биносининг эскирган, таъмирталаб ҳолатини яхшилаш учун овоз беришда фаол бўлишга чақирилган ҳолат акс этган. Туман санепидқўмита бўлими ишчи ходимлари (байрам муносабати билан туну-кун навбатчиликка қўйилган ходимлардан ташқари) ўз вақтида ишдан уйига боргани, ҳеч ким мажбуран ишда ушлаб қолинмагани маълум қилинди.

“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мажбурий овоз тўплангани аниқланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқароларга тегишли эслатма билан чиқди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *