Рустам Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди
Президент қарори билан Рустам Юсупов тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимда Геология фанлари университетига раҳбар этиб тайинланган Аъзам Кадирходжаевнинг ўрнини эгаллади.
Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга янги боғга кўчат экди. Фото
Ўзбекистон президенти Бектемир туманида давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга янги боғга кўчат экди. Давлат раҳбари ташаббусга ҳисса қўшаётганларга миннатдорлик билдирди. Барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади.
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади. Регулятор инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишга қарор қилган.
«Open Budget порталига ҳакерлик ҳужумлари ҳам бўлди, лекин бузиб кира олишмади» — Молия вазирлиги вакили
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилига кўра, Open Budget порталига ҳакерлар ҳужуми ҳар мавсумда кузатилади. Лекин улар ҳеч қачон портални бузиб кира олишмаган. «Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар мавсумда Киберхавфсизлик маркази билан бирга портал назоратини кучайтириб борамиз», — дейди у.
Сўровнома: Open budget`чилар овоз сотиб олишга қанча маблағ сарфламоқда?
Ўзбекистонда 11 мартдан 20 мартгача «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг овоз бериш босқичи бўлиб ўтмоқда. Анъанага мувофиқ, Тошкент шаҳрининг гавжум нуқталарида ҳам турли ҳудудлардаги лойиҳалар учун овоз сотиб олиш ҳаракатлари қизғин кечмоқда. «Dunyouzbeklari.Com» мазкур жараён иштирокчиларига микрофон тутди.
Ўзбекистонда Temu маркетплейси блокланди
20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда Хитойнинг Temu маркетплейсига кириш блокланди. Платформа сайтини фақат VPN орқали очиш мумкин, мобил илова эса секин ишламоқда.
Мартнинг охирги ҳафтасидаги совуқ ва нам ҳаво экин ва дарахтларни «уради»ми?
Наврўз арафасида кузатилган худди май ойидаги каби иссиқликдан сўнг мартнинг учинчи ўн кунлигида об-ҳаво қандай бўлади? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Dunyouzbeklari.Com» учун март ойининг қолган қисмида Ўзбекистонда об-ҳаво муҳити қандай ўзгариши ва бунинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида шарҳ тайёрлади.
Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этди, яна 13 киши жароҳатланди
Жиззах шаҳрида юк машинаси Lacetti ва йўловчи микравтобус билан тўқнашди. Оқибатда 3 нафар фуқаро вафот этди, яна 13 киши жароҳатланди. Шифохонадаги беморларнинг аҳволи стабил оғир баҳоланмоқда.
Тошкент метроси ТТЗ даҳасигача узайтирилиб, 10 та метро бекати қурилади
Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши ТТЗ даҳасигача узайтирилиб, 10 та бекат қурилади. Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади.
23−25 март кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда
23−25 март кунлари Ўзбекистонга нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ёмғир ёғади ва баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат +12 даражагача пасаяди.
Туркиядаги ўзбекистонликлар провокацион постлар ва митинглардан узоқроқ бўлишга чақирилди
Туркиядаги вазият туфайли Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларини эҳтиёткорликка чақирди. Провокацион постлар жойлаштирмаслик, норозилик намойишлари ва митинглардан узоқроқ бўлиш, одам гавжум жойларга бормаслик шулар жумласидан.
«Ўзбекистонда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш тартиби жорий этилди» — бош прокурор
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон аҳолисига мурожаат билан чиқди. У ҳуқуқий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ахборот берди. Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш тартиби жорий этилганини маълум қилди.
Тошкентдаги биринчи жамоатчилик парки учун 300 туп дарахт экилди
Тошкентда биринчи жамоатчилик парки (собиқ астрономия боғи) учун 300 туп дарахт экилди. Экология вазири Азиз Абдуҳакимовга кўра, боғ Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда, унда фақат маҳаллий иқлимга мос дарахтлар экилади. Паркда чиқинди қутилари бўлмайди. У баҳор охиригача очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
23−27 март кунлари республиканинг тўққизта вилоятидаги тоғли ҳудудларда кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.
Фото: Президент Юнусобод туманидаги High Town City мажмуасини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги High Town City мажмуаси билан танишди, савдо дўконларини айланиб, болалар билан суҳбатлашди. Фото.
Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони ёнидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкент вилоятида 1,2 млн долларни хорижга ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахслар аниқланди
Тошкент туманида божхонадан 1,2 млн долларни Қозоғистонга олиб ўтишни мақсад қилган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноий иш очилди.
Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 6 поғона пастлаб, 53-ўринни эгаллади
2025 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 6 поғона пастлаб, 53-ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида 43-ўринни қайд этган Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Финляндия саккизинчи йилдирки дунёнинг энг бахтли мамлакати бўлиб турибди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг бир қисмини якунлади
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни қисман якунлади. Томонлар хизматлар қисми бўйича келишиб олди ва яқин ойларда товарлар бўйича ҳам ишлар якунланиши кутилмоқда.
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар кузатилади
«Ҳудудий электр тармоқлари» 21−22 март кунлари олиб бориладиган профилактик ишлар сабабли электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Тошкент метроси 21−23 март кунлари қай тартибда ишлаши маълум бўлди
Тошкент метрополитени Наврўз байрами ва дам олиш кунларида қандай тартибда ишлаши маълум қилинди. Поездлар шанба ва якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ишлайди.
Наврўзда ҳаво илиқ бўлади
Наврўз куни Ўзбекистон бўйича +27…+30 даражагача илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолда ёғингарчилик бўлади. 22−23 март кунлари ғарбий ҳудудларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳарорат бироз пасаяди.
Заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилиши кутилмоқда
Сенат заргарлик тармоғини янадa ривожлантиришга бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилиши кутилмоқда. Шунингдек, «Ўзбекзаргарсаноати» таркибига кирувчи якка тартибдаги тадбиркорларга 2027 йил 1 сентябргача солиқ имтиёзлари қўлланилади.
«Сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…». Олима Одинахон Муҳаммад Содиқ тавсиялари
«Dunyouzbeklari.Com» ёшлар учун мўлжалланган «Сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…» номли лойиҳа бошлади. Унда эл-юрт орасида ҳурматга сазовор кишилар ўз ёшлигини эслаб, ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёшларга тавсиялар беради. Илк меҳмон — олима, Ислом шариати ва ҳадис илми мутахассиси Одинахон Муҳаммад Содиқ.
Нима тайёрлаймиз: Наврўз таомлари
Кўкатли бичак сомса, қовурилган чучвара, лўла кабоб, ош ва Наврўз учун бошқа таомлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Президент Тошкентнинг Бектемир туманидаги Ийкота маҳалласининг янги мактабида бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги Ийкота маҳалласида жорий йилда фойдаланишга топширилган 358-умумтаълим мактабида бўлди. У 1000 га яқин талаба учун мўлжалланган бўлиб, фан хоналари, лабораториялар, компьютер хоналари ва робототехника тўгараги билан жиҳозланган.
«Пушкин» станциясидан ТТЗгача метро ерусти ва ерости бўлади — транспорт вазири
Транспорт вазири «Dunyouzbeklari.Com»га «Салар» темирйўл вокзалидан («Пушкин» метро бекати) ТТЗгача қурилиши режалаштирилаётган янги Тошкент метро линияси ҳақида маълумот берди. Ерусти қисми темирйўл бўйлаб Акушерлик ва гинекология ИТИгача боради, кейин эса еростига тушади.
ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон — Қирғизистон учрашуви превьюси
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Тошкентда ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғизистонни қабул қилади. «Биз бўлажак ўйин муҳимлигини тушунамиз. Ўз уйимизда мухлисларимиз билан бирга ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», — деди бош мураббий Темур Кападзе.
Бокс расман 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди
Бокс 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари спорт дастурига киритилади. Қарор Халқаро олимпия қўмитаси сессиясида маъқулланди.
Мухолифат намойишлари, лиранинг кескин тушиб кетиши. Туркияда Истанбул мэри қўлга олинганидан кейинги вазият
Мухолифатчи, Истанбул мэри Экрем Имамоғлу ҳибсга олингач, Туркиянинг айрим шаҳарларида норозилик намойишлари бошланиб кетди. Улар Имамоғлу ва бошқаларни озод этишни, шунингдек, Эрдоғаннинг истеъфосини сўрамоқда. Мамлакатда турк лираси рекорд даражада пастлади. Асосий маълумотлар.
АҚШ Жон Кеннедининг ўлдирилишига оид ҳужжатларнинг яна бир қисмини ошкор қилди. Нималар муҳим?
АҚШ собиқ президент Жон Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларнинг яна бир қисмини очиқлади. Ҳозирча уларда тергов комиссиясининг асосий хулосасини рад этадиган ҳеч нарса топилмади, аммо архив барибир қимматли ва қизиқарли. «Dunyouzbeklari.Com» Meduza`нинг шу ҳақдаги материалини ўзбекчалаштирди.
Туркияда Истанбул мэри қўлга олингач, 37 киши провокацион постлар учун ушланди
Истанбул мэри Экрем Имамоғлу қўлга олингач, ижтимоий тармоқларда провокацион пост қолдирган 261 киши аниқланди, уларнинг 37 нафари ушланди, деб хабар берди Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая. Мамлакатдаги йирик шаҳарларда мухолифат намойишлари бўлиб ўтди.
Трамп Украинага атом станцияларига «Америка эгалиги»ни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага мамлакатдаги атом электр станцияларига «Америка эгалик қилиши»ни таклиф этди, бу «ушбу инфратузилма учун энг яхши ҳимоя бўла олади».
Жанубий Корея хитойликларга визасиз киришни таклиф этмоқда
Жанубий Корея ички талабнинг сустлиги фонида туризмни ривожлантириш учун учинчи чоракда хитойлик меҳмонларга вақтинча виза имтиёзи беришни таклиф қилмоқда. 2024 йилда Кореяга 16,4 млн сайёҳ ташриф буюрди, уларнинг 28 фоизи хитойлик. Шунингдек, мамлакатда йил охирида Осиё-Тинч океани саммити ўтади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!