• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда тўртта канадалик қатл этилди


Хитойда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланган тўрт канадалик қатл қилинди

Канада расмийлари қатллар шу йил бошида амалга оширилганини айтди, деб хабар берди Reuters. Оттава воқеани кескин қоралади. 

Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жолига кўра, қатл этилганларнинг барчаси икки фуқароликка эга эди. Уларнинг шахси ошкор қилинмаяпти. 

Жоли ўз баёнотида канадалик Роберт Шелленберг ишини эслади. 2019 йилда Шелленберг худди шу айблов билан ўлим жазосига ҳукм қилинган, бироқ ҳукм ижро этилмаган. 

Канада расмийлари, жумладан, собиқ бош вазир Жастин Трюдо тўрт канадалик ишини диққат билан кузатиб, қатл қилинишининг олдини олишга ҳаракат қилди, деди Жоли. 

Хитойнинг Канададаги элчихонаси Оттавани “масъулиятсиз баёнотлар беришни бас қилишга” чақирди. Миссия Пекин «тегишли Канада фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ кафолатлаганини» таъкидлади ва Канададан Хитойнинг суд суверенитетини ҳурмат қилишни сўради.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *