• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” бутунлай ёниб кетди (видео)


Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” бутунлай ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолатга изоҳ берди.

Унда айтилишича, ҳолат 19 март куни соат 21:30 да Шаҳрихон тумани “Дастирхончи” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ҳозирда кўрилган тезкор чоралар натижасида содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмади.

Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *