• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркияда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатган 37 киши қамоққа олинди


Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ижтимоий тармоқларда “жиноятчилик ва нафратни қўзғатувчи” ёлғон маълумотларни тарқатишда гумонланган 37 киши қўлга олинди. Бу ҳақда пайшанба куни Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилган.

Фото: HaberГлобал

Унинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари Истанбул мери — мухолифатчи Экрем Имомўғли ҳибсга олинганидан кейин, ижтимоий тармоқларда таҳқирловчи мазмундаги 261 та аккаунтни аниқлаган, уларнинг 62 таси “хорижда жойлашган”.

“37 киши ҳибсга олинди, қолган провокацияга алоқадорлар қидирилмоқда. Аккаунтларнинг 66 фоизи шахсий, 34 фоизи ботлар”, дейди Ерликая.

Куни кеча Имомўғли коррупцияга қарши тергов доирасида ҳибсга олинган эди.

Прокуратура “Имомўғли ва бир неча тадбиркорлар билан боғлиқ ноқонуний молиялаштириш ҳолатлари” аниқлангани ҳақида маълум қилди. “Далиллар ноқонуний даромад, пул ювиш ва пул ўтказишнинг яширин каналларига ишора қилмоқда”, деди Туркия прокуратураси вакили CNN Турк телеканали эфирида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *