• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент Тошкентнинг Бектемир туманидаги Ийкота маҳалласининг янги мактабида бўлди


Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Бектемир туманига ташрифи доирасида Ийкота маҳалласида бўлди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Ушбу маҳаллада 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, 37 та кўп қаватли уй ва 1400 та ҳовли мавжуд. Янги уй-жойлар қурилди, йўлаклар ва ички кўчалар таъмирланди, ҳовлилар, яшил ҳудудлар ободонлаштирилди.

Ўтган йили маҳаллада уч қаватли маҳалла ҳокимлиги биноси қурилиб, жорий йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 358-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди. Давлат раҳбари янги таълим муассасасини бориб кўрди.

бектемир тумани, мактаблар, шавкат мирзиёев

1000 нафарга яқин ўқувчига мўлжалланган мактабда турли фан хоналари, лабораториялар, компьютер хоналари, чет тиллар маркази, робототехника тўгараги, кутубхона, спорт зали, футбол майдони, кенг ошхона мавжуд.

бектемир тумани, мактаблар, шавкат мирзиёев

Президент ўқитувчилар билан суҳбатда болаларнинг қобилиятини аниқлаш, касб-ҳунарга ўргатиш тизимини ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади. У ахборот технологиялари, муҳандислик ва робототехника бўйича таълим йўналишларини кенгайтиришга эътибор қаратди.

бектемир тумани, мактаблар, шавкат мирзиёев

Тумандаги янги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида иккита хусусий болалар боғчаси иш бошлади.

Маҳалла ҳудудида 70 савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, иккита ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритаётгани иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

бектемир тумани, мактаблар, шавкат мирзиёев

Президент фармойиши билан эълон қилинган тараққиёт ва ободонлаштириш ойлиги доирасида маҳалла аҳли томорқаларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *