• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон Қирғизистонни минимал ҳисобда мағлуб этди


Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 7-туридан ўрин олган учрашув бугун, 20 март куни бўлиб ўтди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

“Бунёдкор” стадионидаги учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий жамоалари тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлими сокинроқ бошланган бўлса-да, 20 дақиқа ўтгач ўзбекистонликлар фаолликни оширди. Бу эса 24-дақиқага келиб самара берди.

Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Алижонов олдинга қараб ўтаётганда унга нисбатан қўполлик ишлатилди. Натижада қирғизистонлик ҳимоячига қизил карточка кўрсатилди ва пенальти белгиланди. Бироқ ушбу пенальтидан Элдор Шомуродов фойдалана олмади.

Шундан сўнг ҳам Ўзбекистон МТЖ қатор имкониятларга эга бўлди. 40-дақиқага келиб ташкил этилган ҳужумлар самарасини берди. Аббосбек Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг Ҳожиакбар Алижонов тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим аввалида қирғизистонликлар фаоллик кўрсатган бўлса-да, ўзбекистонликлар тезда вазиятни ўз қўлларига олди. Яратилган қатор хавфли вазиятлар натижа бермади.

Элдор Шомуродов томонидан урилган гол ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва 16 очко билан гуруҳдаги 2-ўринни мустаҳкамлаб олди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *