• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Думалоқ шаклдаги тухум Буюк Британиядаги аукционда 500 долларга сотилди


Британиянинг Эксетер шаҳридаги Bearnes Hempton Littlewood ким ошди савдосида ғайриоддий шаклга эга — шарсимон товуқ тухуми сотувга қўйилди. Лот 420 фунт стерлинг нархда (тахминан 530 доллар) харидорга тақдим этилди.

Фото: BBC

“Миллиардлар ичида бир марта учрайдиган” деб аталаётган тухумни ўтган йилнинг декабрь ойида Сомерсет яқинидаги Фентон фермасида ишлайдиган Элисон Грин исмли аёл топиб олди. У “Independent” нашрига бундай шаклдаги тухумни ҳеч қачон кўрмаганини таъкидлади. 57 ёшли Грин фермада уч йилдан бери фаолият олиб боради ва кунига 30 мингга яқин тухумнинг қайта ишланишига жавобгар ҳисобланади.

“Бир куни вафот этсам, одамлар мени Google’да “думалоқ тухум” сўзлари билан излайди ва интернетда менинг юзимни кўришади”, дея ҳазил қилади Грин хоним.

Фото: BBC

Шунга ўхшаш яна бир идеал думалоқ шаклга эга тухум Англиядаги ким ошди савдосида 200 фунт стерлингга сотилганини билгач, аёл ферма раҳбаридан уларнинг тухумини ҳам ким ошди савдосига қўйиши мумкинлигини сўраган.

Лот савдосидан тушган маблағ Грин хоҳлаганидек, хайрия ташкилотларига ўтказилади. Харидорнинг исми эса ошкор қилинмаган.

Фото: BBC



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *