• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Суданда дрон президент саройига ҳужум қилди, қурбонлар бор — Дарё Янгиликлари


Судан пойтахти Хартумда дрон президент саройига зарба берди. Натижада уч нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳат олган. Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар бермоқда.

Судан армияси аскарлари президент саройига кираверишда
Фото: Ал Ҳадатҳ

Нашр маълумотларига кўра, саройга ҳаводан ҳужум қилиниши суданлик ҳарбийларнинг президент саройи ва шаҳар марказидаги вазирлик бинолари устидан назоратни қайта ўрнатганликлари ҳақидаги баёнотлари фонида содир бўлган.

“Бугун байроқ кўтарилди, сарой қайтариб олинди ва тўлиқ ғалабагача бўлган йўл давом этмоқда”, дея ёзган Судан ахборот вазири Холид ал-Айсер ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум Судан армияси қисмлари билан қарама-қаршиликда бўлган Тезкор ҳаракат кучлари бўлинмаларига тегишли дронлар томонидан амалга оширилган. Ҳужум оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳам жароҳат олган.

Судандаги вазият

 2023 йил апрель ойида Судан шиддатли можаро майдонига айланди. Икки асосий шахс — Суверен кенгаш (мамлакатнинг вақтинчалик бошқарув органи) раҳбари, армияга ҳам раҳбарлик қилаётган Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон ва Тезкор ҳаракат кучлари раҳбари Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасидаги келишмовчиликлар қуролли тўқнашувларга айланиб кетди.

Меров ва Хартумда армия билан ТҲК ўртасида бошланган тўқнашувлар тез орада бутун мамлакатни қамраб олди. Бу можаронинг оқибатлари даҳшатли: минглаб одамлар ҳалок бўлди, ўн минглаб одамлар жароҳат олди.

Судандаги фуқаролар уруши ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди ва 12 миллиондан ортиқ одамни бошпанасиз қолдирди. Бу эса дунёдаги энг йирик очарчилик ва кўчиш инқирозини келтириб чиқарди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *