• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 11 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади



Ўзбекистонда 11 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади. Бу президентнинг 27 февралдаги «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

1 июлдан бошлаб қуйидаги хизматлар ва вазифалар тадбиркорларга ўтказила бошлайди:

Давлат хизматининг номи (функцияси) Ваколатли органнинг номи Ваколатлар топширилаётган субъект
1 Риелторлар учун малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш Давлат активларини бошқариш агентлиги Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
2 Баҳоловчилар учун малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш Давлат активларини бошқариш агентлиги Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
3 Суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш Давлат активларини бошқариш агентлиги Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
4 Баҳоловчиларга тоифалар бериш Давлат активларини бошқариш агентлиги Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
5 Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари
6 Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича фаолият Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтган тадбиркорлик субъектлари
7 Гид (гид-таржимон), экскурция етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш Туризм қўмитаси Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
8 Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар
9 Якка тартибдаги уй-жойларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритиш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга субъектлар
10 Кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритиш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга субъектлар
11 Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «М» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари

«М» тоифаси — тўрт ва ундан ортиқ ғилдиракли, йўловчиларни ташишга мўлжалланган янги автотранспорт воситалари: енгил автомобиллар, микроавтобуслар, автобуслар ва бошқа йўловчи ташиш воситалари (электромобиллар бундан мустасно).

«N» тоифаси — юк ташиш автомобиллари:

  • оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган;
  • 3,5 тоннадан 12 тоннагача бўлган;
  • 12 тоннадан ортиқ бўлган.

Ҳужжатда 2025 йилга мўлжалланган хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланган. Хусусан, хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш, 3 миллион кишини иш билан таъминлаш ва 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, соҳани қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги миқдорда кредит маблағлари ажратилади:

  • Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
  • Нотурар жойларни девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига лизинг асосида бериш йўли билан хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 4,5 триллион сўм.

Ҳудудлардаги 652 та ҳаракатлантирувчи лойиҳалар инфратузилмасига қўшимча 1 триллион сўм йўналтирилади.

Чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш), йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария хизматлари, шунингдек, кўнгилочар марказларда кўрсатиладиган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.

Ушбу имтиёз ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича фаолият турлари бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорларга татбиқ этилади. У ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 бараваридан (2 887 500 сўм) кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланган 30 ёшгача бўлган ходимлар учун мўлжалланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *