Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» футбол клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди, деб хабар бермоқда Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Футболчи давлат раҳбарига ўз дастхати туширилган «Манчестер Сити» футболкасини топширди. Суратда Ҳусановнинг отаси Ҳикмат Ҳошимов ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам бор.
21 март куни тушдан кейин, давлат раҳбари билан учрашувдан олдин Ҳусанов «Янги Ўзбекистон» боғига ҳам ташриф буюрди, у ерда Наврўз байрами тантанали равишда нишонланди. Тадбирда президент нутқ сўзлаб, халқни байрам билан табриклади.
Кечқурун футболчи Эронга қарши 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг марказий ўйинларидан бирига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларида иштирок этди. Учрашув 25 март куни соат 21:00 да Теҳронда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни Ўзбекистон Тошкентда Қирғизистон устидан ғалаба қозонганди (1:0). Учрашув якунига кўра, Ўзбекистон «А» гуруҳида 16 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди. Эрон 19 очко билан 1-ўринда бормоқда. Кейинги ўринларда БАА, Қатар (10 очкодан), Қирғизистон (3) ва КХДР (2) бормоқда.