• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда кутилаётган концертларга кириш қанчага тушади — Дарё Янгиликлари


Тошкентда концертлар мавсуми давом этмоқда. Галдаги концерт дастурларини катта қисми жонли ижрода бўлиб ўтади. Хўш, яқин ойларда қайси хонандалар концерт беради ҳамда уларнинг чипта нархлари қанча?

“Миллион” жамоаси

Фото: “Дарё”

“Миллион” кулги жамоаси “Халқлар дўстлиги” саройида 1-11 апрель кунлари навбатдаги концерт дастурини ўтказади. Жонли ижрода ўтадиган томошанинг чипта нархи 44 мингдан 770 минггача белгиланган.

Шоҳжаҳон Жўраев

Фото: Google Images

Жўраевлар сулоласи вакили Шоҳжаҳон Жўраев 11-13 апрель кунлари жонли ижродаги концерт дастурини мухлислари эътиборга ҳавола қилади. “Халқлар дўстлиги”да бўлиб ўтадиган кеча “Шерали Жўраев қўшиқлари” деб номланган. Уч кунлик концерт чипта нархи 200 минг сўмдан 450 минг сўмгача белгиланган.

Роза Заргарли

Фото: Google Images

Биргина “Истедим” таронаси билан нафақат Озарбайжонда, балки МДҲ мамлакатлари орасида ҳам оламшумул машҳурликка эришган Роза Заргарли ўзбек тингловчилари учун концерт дастурини тақдим этади. 14-15 апрель кунлари муҳташам “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган концерт чипталарини 105 минг сўмдан 1 миллион 260 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин. “Истедим” номли дастур тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтади.

Хуршид Расулов

Фото: “Дарё”

Хонанда Хуршид Расулов 17-20 апрелда “Ретро” номли тўрт кунлик концерт дастурини ўтказади. Чипта нархлари 30 минг сўмдан 400 минг сўмгача. Дастур тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтади.

“Мавсум хитлари” тақдимоти

Фото: iTicket

“Халқлар дўстлиги”да 21-22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Мавсум хитлари” тақдимот маросимида энг муносиблар тақдирланади. Чипталар 50 минг сўмдан 500 минг сўмгача этиб белгиланган.

Максим

Фото: iTicket

Россиялик юлдуз Максим 26 апрель куни “Ҳумо арена”да жонли ижродаги концертини тақдим этади. Чипталар 400 минг сўмдан 1 миллион 300 минг сўмгача баҳоланган.

Юлдуз Турдиева

Фото: Google Images

Хушовоз хонанда Юлдуз Турдиева 26-27 апрель санасида илк яккахон концерт дастурини тақдим этади. Жонли ижродаги ўзбекча-ю тожикча қўшиқлардан баҳраманд бўлишни истасангиз чипталарни 44минг сўмдан 770 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

“Беном” гуруҳи

Фото: “Дарё”

Бир йилда икки марта концерт берадиган “Беном” гуруҳи 30 апрелдан 5 майгача навбатдаги “The best 3” ни мухлислари эътиборига ҳавол қилади. Тўлиқ жонли ижрода ўтадиган концерт чипталари нархи 50 минг сўмдан 450 минг сўмгача белгиланган.

Вера Брежнева

Фото: Google Images

Россиялик хонанда Вера Брежнева ўзбекистонлик мухлислари учун 1 май санасида концерт дастурини тақдим этади. Дастур Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида жонли ижрода бўлиб ўтади. Чипталарни 200 мингдан 950 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Севара Назархон

Фото: Google Images

Ўзига хос йўналишга эга Севара Назархоннинг бу йилги концерти 2-4 май кунлари “Ҳумо арена”да бўлиб ўтади. Жонли ижродаги ўтказиладиган дастур чипталари 100 минг сўмдан 1 миллион сўмгача белгиланган.

Озода Нурсаидова

Фото: Google Images

Кўплаб хит тароналар муаллифи Озода Нурсаидова 7-16 май кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида навбатдаги шоу-концертини тақдим этади. Ўн кунлик концерт тўлиқ жонли ижрода ўтказилиб, чипталар нархи 40 мингдан 500 минг сўмгача белгиланган.

Жаҳонгир Отажонов

Фото: Google Images

Жаҳонгир Отажонов мухлислари узоқ кутган концерт дастурини 10 май куни “Ҳумо арена” да тақдим этади. Қўшиқлар 100 фоиз жонли ижрода куйланади, чипталарни эса 150 минг сўмдан 850 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Элмурод Ҳақназаров

Фото: iTicket

Таниқли кулги устаси Элмурод Ҳақназаров 17-20 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Джигар” номли концерт дастурини тақдим этади. “Янгисидан” эшитмоқчи бўлсангиз чипталарни 40 минг сўмдан 400минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Филармония шоу

Фото: iTicket

Битирувчилар учун ҳар йили ташкил қилинадиган Филармония шоу 22 май куни “Ҳумо арена” да бўлиб ўтади. Чипталар 60 минг сўмдан 300 минггача этиб белгиланган. Концерт жонли ижрода бўлиб ўтади.

Жалолиддин Аҳмадалиев

Фото: Google Images

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев 26-30 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Шундай ўтиб кетмасмиз” номли концерт дастурини ўтказади. Жонли ижродаги концер чипталари нархи 200 минг сўмдан 450 минг сўмгача баҳоланган.

“Болалар” гуруҳи

Фото: Google Images

Афсонавий “Болалар” гуруҳи яккахони Тоҳир Содиқов анъанага содиқ қолган ҳолда 1 июнда мухлислари учун навбатдаги концертини тақдим этади. 35 йиллик юбилей концерт “Ҳумо арена” да бўлиб ўтади. Чипталар 120 минг сўмдан 450 минг сўмгача баҳоланган. Концертда фонограммадан фойдаланилади.

Сергей Лазарев

Фото: Google Images

Россиялик юлдуз Сергей Лазарев 1 июнда “Халқлар дўстлиги” саҳнасида куйлайди. Хонанда ўзбекистонлик мухлисларига жонли ижродаги шоу-концертни тақдим этади. Чипталарни 280 минг сўмдан 1 миллион 400 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Отабек Муҳаммадзоҳид

Фото: Google Images

“Сендақаси йўқ” хит таронаси муаллифи Отабек Муҳаммадзоҳид 3-4 июнь кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида яккахон концерт дастурини ўтказади. Жонли ижродаги концерт чипталарини 50 минг сўмдан 500 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Ҳулкар Абдуллаева

Фото: Google Images

Хоразмлик хонанда Ҳулкар Абдуллаева 7-8 июнь кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида мухлислари эътиборига концерт дастурини тақдим этади. Чипталар 50 минг сўмдан 400 минг сўмгача бўлиб, концерт тўлиқ жонли ижрода ўтказилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *