• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қирғизистон устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон FIFA рейтингида нечанчи ўринга чиқди?  


Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари 7-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши баҳс олиб борди. Унда Темур Кападзе шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон FIFA рейтингида 7,31 баллни қўлга киритди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 1432,00 тага етказиб олди. Шунингдек, жамоа FIFA рейтингида 1 поғона юқорилаб, 57-ўринга жойлашди.

Ироқ 20 март куни Қувайтга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва натижада 11,94 очко йўқотди. 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон 57-ўринни эгаллаб турибди ҳамда Ироқни ортда қолдириб, Осиё жамоалари орасида 6-ўринга кўтарилиб олди.

Осиё қитъаси жамоалари FIFA рейтинги

  1. ( 15) Япония — 1,658.04 (+8.08)
  2. (17) Эрон — 1,642.17 (+6.86) (олдинги рейтинг 18-ўрин)
  3. (23) Жанубий Корея — 1,579.37 (-6.08)
  4. (26) Австралия — 1,548.39 (+4.24)
  5. (47) Қатар — 1,475.39 (+0.79) (олдинги рейтинг 48-ўрин)
  6. (57) Ўзбекистон — 1,432.00 (+7.07) (олдинги рейтинг 58-ўрин)
  7. (58) Ироқ — 1,430.95 (-11.91) (олдинги рейтинг 56-ўрин)
  8. (59) Саудия Арабистони — 1,416.42 (+9.86).
  9. (63) Иордания — 1,383.99 (+8.08) (олдинги рейтинг 64-ўрин)
  10. (66) БАА — 1,375.07 (-10.50) (олдинги рейтинг 63-ўрин)



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *