• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Германия 2025 йилда Украинага яна 3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади


Бундестаг (Германия парламенти) Бюджет қўмитаси Украинага 3 миллиард евро миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда AFP.

Маблағлар ўқ-дорилар, дронлар, зирҳли машиналар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олишга мўлжалланган. Германия канцлери Олаф Шольцнинг коалицион ҳукуматидаги келишмовчиликлар туфайли бу қарор бир неча ойга кечиктирилди.

Фото: Google Images

Молиялаштириш Бундесрат (Германиянинг федерал штатларини ифодаловчи қонун чиқарувчи орган) мудофаа харажатларига чекловларни олиб ташлайдиган конституцияга ўзгартиришларни маъқуллаганидан кейин кучга киради. Молия вазири Йорг Кукис ўтган ҳафта парламентнинг бюджет қўмитасига йўллаган мактубида Украинага 2025 йилда қўшимча 3 миллиард евро ажратиш режаларини маълум қилганди.

Германия бу йил учун бюджетда белгиланган 4 миллиард евродан ташқари Украинага 3 миллиард евро ҳарбий ёрдам беради. 2026-2029 йиллар учун яна 8,3 миллиард евро ажратилиши режалаштирилган. Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебстрейтнинг айтишича, Украина учун навбатдаги ёрдам пакети IRIS-Т ҳаво мудофаа тизимларини ўз ичига олади. Уларнинг етказиб берилиши яқин икки йил ичида кутилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *