• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёда маҳалла раиси аёл кишини калтаклади (видео)  — Дарё Янгиликлари



Ижтимоий тармоқларда Кўкдала туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси аёл кишини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 15 март куни Кўкдала тумандаги “ЗУМ” маҳалласи раиси ўзининг яқин қариндоши бўлган О.Б.нинг хонадонида бўлиб турган вақтида ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик туфайли жабрланувчи О.Б.га қўл кўтарган.

Ҳозирда гумондор шахсга нисбатан ИИО томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув ҳамда экспертиза хулосасига кўра ушбу ҳолат ҳақида яна қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фуқарони урган маҳалла раиси ишдан олинган эди. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *