• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россия «қора флоти»нинг кемаси қимматбаҳо юки билан бирга мусодара қилинди


Россия «қора флоти»га тегишли кема қимматбаҳо юки билан бирга Германия томонидан мусодара қилинди, деб хабар берди Spiegel.

Нашр Германия божхонасига асосланиб ёзишича, гап Панама байроғи остида сузган «Эвентин» кемаси ҳақида бормоқда. Танкер ўтган ҳафта божхона томонидан мусодара этилган. Кема январ ойи ўрталаридан буён Болтиқ денгизидаги Рюген ороли соҳида лангар ташлаб турганди.

«Бош божхона бошқармасининг мусодара қилиш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ, эски танкер ҳамда қиймати 40 миллион евро атрофидаги 100 минг тоннага яқин хом нефт Германия мулкига айланди», — деб ёзди Spiegel.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *