• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида якшанба куни ёмғир ёғади  — Дарё Янгиликлари


“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 23 март, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, Қашқадарёда кечга томон бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Сурхондарёда эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 

  • Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *