• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганга хориждан яна 30 та янги автобус олиб келинди — Дарё Янгиликлари


Наврўз байрами арафасида наманганликлар учун яна бир совға – Хитойнинг Zhongtong Bus компаниясида ишлаб чиқарилган 30 та замонавий автобус етиб келди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги. 

Фото: Транспорт вазирлиги

Қайд этилишича, Наманган шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида ўтган йили “Экспресс долина” МЧЖ томонидан 36 та автобус келтирилган эди. Ҳозирги вақтда улар белгиланган учта асосий йўналишларда қатнаб, йўловчилар ишончини қозонди. Энди эса “Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан яна 30 та автобус олиб келинди

Фото: Транспорт вазирлиги

Янги автобуслар тез кунларда шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди.

Бундан аввал Ангренга 15 та Yutong автобуси олиб келинганди. Зоир Мирзаев 2024 йил октябрида ўтказган ҳокимлик соатида Тошкент вилоятида транспорт соҳасидаги хизматларни яхшилаш учун 1000 та янги автобус харид қилиш бўйича топшириқ берганди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий автобусларни олиб келиш ишлари давом этмоқда. Тошкент шаҳрига яна 1000 та Yutong автобусини олиб келиш имкониятлари ўрганилмоқда. Андижон вилоятига Хитойдан 100 та электробус харид қилиниши режалаштирилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *