• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп таълим вазирлигини тугатишга фармон берди


Президент Доналд Трамп АҚШ таълим вазирлигини тугатиш бошланганлиги тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатни имзоларкан, Трамп ушбу фармон билан таълим вазирлигини «узил-кесил» тугатиш бошланишини таъкидлади.

Ташкил топганига 45 йил бўлган таълим вазирлиги, бир ўқувчига ҳисоблаганда, таълимга исталган давлатдан кўп пул сарфламоқда, бироқ Қўшма Штатлар «муваффақият нуқтаи назаридан рўйхатнинг энг охирида турибди», деди Трамп.

Аввалроқ Оқ уй бош котиби Кэролайн Левитт таълим вазирлигини болалар таълимига зиён етказиб, солиқ тўловчиларнинг пулларини ўғирлашда айблаганди. Унинг таъкидлашича, федерал таълим вазирлиги ташкил топган 1979 йилдан буён унинг фаолияти учун 3 трлн доллардан кўп маблағ сарфланган.

Мамлакатда таълим бошқаруви штатлар ихтиёрига қайтарилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *