• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда туристлар автобусида ёнғин чиққани айтилди  — Дарё Янгиликлари


Тошкент шаҳар Миробод туманида туристлар автобусида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 22 март куни соат 18:07 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Ойбек кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.

Ёнғин қутқарув  экипажлари айтилган манзилга соат 18:13 да етиб борганда автобус мотор қисмининг электр симларида қисқа туташув содир бўлгани аниқланди. Айтилган манзилда автобусда ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

  • 11 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк ташувчи машина ёниб кетганди.
  • 10 март куни Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида иккита цистерна ёниб кетди.
  • 14 март куни  Нукусда пропан олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетганди. 
  • Андижонда ҳаракатланиб кетаётган “ЗИЛ” бутунлай ёниб кетди (видео).
  • Андижонда юк машинаси ёниб кетди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *